Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити — кучли қор ёғиши туфайли 23 январь куни бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича:
S7 Airlines авиакомпаниясининг Иркуцк—Андижон йўналишидаги S76311 рейси экипажи Ўшдаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:01 да қўнди).
Air Samarkand авиакомпаниясининг Жидда—Наманган йўналишидаги 9S5010 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:27 да қўнди).
Ural Airlines авиакомпаниясининг Екатеринбург—Наманган йўналишидаги U62963 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:40 да қўнди).
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Самара—Наманган йўналишидаги HY9806 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 04:11 да қўнди).
FlyOne Asia авиакомпаниясининг Мадина—Наманган йўналишидаги 7Q4452 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 06:05 да қўнди).
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг соат 9:30 ларда эълон қилинган ахборотида айни пайтда Наманган халқаро аэропорти одатий режимда ишлаётгани билдирилган.






