АсосийЖамият

Урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукм ўқиди

Россия ва Украина ўртасидаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси Наманган туман судининг қарорига кўра, 9 йил 6 озодликдан маҳрум қилинди.

'Урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукм ўқиди'ning rasmi
Жорий йилнинг 30 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида ЖК 154-моддасининг 1-қисми билан айбланган 1995 йилда туғилган Р.С.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи Р.С 2021 йил 2 октябрь куни ишлаш мақсадида Россияга бориб, 2022 йилнинг январь ойида психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлиги сабабли 2023 йил август ойида РФ ЖКнинг 228-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2024 йилнинг сентябрь ойида РФ Мудофаа Вазирлиги ҳарбий хизматчилари Р.С. жазо муддатини ўтаб келаётган РФнинг Невянск шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасасига келиб, жазо муддатини ўтаётган маҳбусларга "Россия-Украина" ўртасидаги урушда иштирок этиш учун бир йиллик шартнома имзолаш эвазига уларни афв этиш, ойига 200 000 рубль маош тўланишини ва РФ фуқаролиги берилишини таклиф қилишган.

Шундан сўнг Р.С. озодликдан маҳрум қилиш жазосидан озод бўлишдан иборат бўлган шахсий манфаатини кўзлаб, РФ тарафини олиб, Украинага қарши қуролли тўқнашувда қатнашиш учун 2025 йил 4 январь куни РФ Мудофаа Вазирлиги билан бир йиллик шартномани имзолаб, 5 январь куни бошқа маҳбуслар билан бирга Украина давлатнинг Донецк вилояти Металист қишлоғида жойлашган РФ Мудофаа Вазирлигига қарашли дала полигонига бориб, у ерда 10 кун давомида ҳарбий тайёргарликдан ўтган. У РФ Қуролли Кучлари таркибида "оддий аскар" ҳарбий унвонини олиб, "мотоўқчи" лавозимида, шартли "Сайдул" "позывной"и остида хизмат қилишга киришган.

2025 йил 15 январь куни ҳарбий тайёргарликлар якунига етганидан сўнг Р.С бошқа ҳарбий хизматчилар билан биргаликда Украина давлати ҳудудида жойлашган Зверова қишлоғи йўналишида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун сафарбар қилинган ва Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш давомида, 16 январь куни Украина ҳарбийлари томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида танасининг турли қисмларидан жароҳат олиб, 24 январь кунидан 21 март кунига қадар ҳарбий госпиталда даволанган.

Шундан сўнг Р.С. 2025 йилнинг 21 март куни Екатеринбург шаҳридаги ҳарбий госпиталдан қочиб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилиб, элчихонадан 604201-сонли ватанга қайтиш гувоҳномасини олиб, ушбу гувоҳнома билан 2025 йил 28 март куни Ўзбекистонга қайтиб келган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Р.С. ЖКнинг 154-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил 6 ой муддатга ишлаш, шунингдек иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган машиналар давлат рўйхатидан чиқарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:37

    'Тошкентда қор ёғиши сабаб жамоат транспорти ҳаракатида кечикишлар кузатилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Тошкентда қор ёғиши сабаб жамоат транспорти ҳаракатида кечикишлар кузатилиши мумкин

    Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли пойтахтда жамоат транспорти белгиланган ҳаракат жадвалидан четга чиқиши эҳтимоли мавжуд.

    'Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:05

    Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик жорий этилди

    Қонунбузарлик содир этилган тақдирда ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниб, йирик миқдорда жарима қўлланилади.

    'Умуммиллий “AI Hackathon”нинг навбатдаги босқичига старт берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:30

    Умуммиллий “AI Hackathon”нинг навбатдаги босқичига старт берилди

    Жорий йилнинг 20 январь куни Самарқандда Иккинчи Умуммиллий “AI Hackathon”нинг минтақавий босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққанига изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:07

    Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққанига изоҳ берилди

    Мазкур ҳолат жамоатчилик орасида турли талқин ва тахминларга сабаб бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати жазонинг нега енгилроғига ўзгартирилгани бўйича расмий изоҳ берди.

    '“Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 17:41

    “Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”

    Бахти Ташкентскийнинг ўғли Бекзод Зафаров панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.