Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Тошкент шаҳрида айрим автобус йўналишларида йўл ҳаракати мураккаблашгани ва кўча-йўл тармоғида ҳаракатланиш қийинлашгани сабабли транспорт воситаларининг ҳаракат оралиқлари узайиши мумкин.
Шу муносабат билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ енгил автомобиль ҳайдовчиларини мавжуд йўл шароитларини инобатга олишга чақирди. Хусусан, ўта зарурат бўлмаган ҳолларда шахсий транспорт воситаларидан, айниқса, қишки шиналар билан жиҳозланмаган автомобиллардан фойдаланмаслик, шунингдек, тезлик режимига қатъий риоя қилиш тавсия этилди.
Пиёдаларга эса йўлнинг қатнов қисмидан ўтишда алоҳида эътиборли бўлиш кераклиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, йўллардаги тирбандликларни камайтириш мақсадида шаҳар аҳолисига имконият даражасида жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинди.






