АсосийЖамият

АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Америка Қўшма Штатларида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

'АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди'ning rasmi

АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш мақсадида ушбу давлатнинг ваколатли идоралари томонидан яна бир чартер рейси 21 январь куни амалга оширилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу рейсда 44 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди. Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.

Рейснинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминлангани қўшимча қилинди.

“Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир. Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    “Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”

    Бахти Ташкентскийнинг ўғли Бекзод Зафаров панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

    'Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:38

    Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди

    Бемор худди шундай муаммога аввал ҳам дуч келгани маълум бўлди.

    'Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди

    Айни пайтда ушбу ёпиқ турдаги аёллар жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ўзбекистонликларнинг аҳволи ўрганилди.

    'Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди

    Шунингдек, унга 1 млн рубль миқдорида жарима белгиланди.

    'Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:09

    Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади

    Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш мезонларини очиқлади.