АсосийЖамият

Сурия қамоқхонасидан мингдан ортиқ ИШИД аъзолари қочиб кетди

Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган Эш-Шаддада шаҳрида ИШИД террористик гуруҳига мансуб юзлаб маҳбуслар қамоқхонадан қочиб кетди.

'Сурия қамоқхонасидан мингдан ортиқ ИШИД аъзолари қочиб кетди'ning rasmi

Суриянинг Эш-Шаддада шаҳрида жойлашган қамоқхонадан “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) террористик гуруҳига мансуб тахминан 1,5 минг нафар аъзо қочиб кетган. Бу ҳақда Rudaw нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, маҳбуслар Сурия ҳукумати билан боғлиқ тузилмалар томонидан озод қилинган бўлиши мумкин. Манба қочган шахслар турли қуролли гуруҳларга қўшилиб кетганини таъкидлаган.

Сурия Ички ишлар вазирлиги воқеани тасдиқлар экан, расмий маълумотларга кўра, қамоқхонадан тахминан 120 нафар маҳбус қочиб кетганини билдирган. Мудофаа вазирлиги эса маҳбусларни озод қилишда Сурия Демократик кучларини (СДК) айблаб, гуруҳ раҳбариятини бундай оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ўйламасдан қилинган ҳаракатлардан огоҳлантирган.

Reuters агентлигининг хабар беришича, воқеадан сўнг Сурия Мудофаа вазирлиги Эш-Шаддада шаҳрига армия ва махсус бўлинмалар киритилганини маълум қилган. Расмийларга кўра, хавфсизлик кучлари 81 нафар шахсни қўлга олган, қолган маҳбусларни қидириб топиш ва ҳибсга олиш бўйича операциялар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:43

    Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади

    Президент администрацияси раиси Саида Мирзиёева нуфузли халқаро мукофот совриндорларига ўз табриги ва муносабатини билдирди.

    'Испанияда темир йўл ҳалокати ортидан уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Испанияда темир йўл ҳалокати ортидан уч кунлик мотам эълон қилинди

    Андалусияда содир бўлган поезд ҳалокати сабаб Испания бўйлаб уч кунлик расмий мотам ўтказилади.

    '“Қирол шер” муаллифларидан бири вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:03

    “Қирол шер” муаллифларидан бири вафот этди

    Машҳур америкалик режиссёр ва аниматор Роджер Аллерс 77 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

    'Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига яна  чеклов киритилди'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 20:35

    '2025 йилда Тошкентда қидирувда бўлган 2,1 мингдан ортиқ шахс қўлга олинган'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 15:44

    2025 йилда Тошкентда қидирувда бўлган 2,1 мингдан ортиқ шахс қўлга олинган

    МДҲ давлатлари ва бошқа хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистондан ташқарида яширинган 86 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди.

    'Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 19.01.2026 14:40

    Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошгани маълум бўлди

    Вазирликнинг таъкидлашича, аксарият фожиали ҳолатлар меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлган.