2025 йилда Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, прокуратура ва суд органлари томонидан 3 923 нафар шахс қидирувга берилган, улардан 2 146 нафари қўлга олинган. 94 нафар шахсни қидириш бўйича материаллар тегишли ҳудудий бўлинмаларга топширилди.
Бу ҳақда Пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълумотларига хабар бермоқда.
Юқоридаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, қидирувга берилган:
• 168-модда (Фирибгарлик) - 1 084 нафар;
• 169-модда (Ўғрилик) - 293 нафар;
• 273-276-моддалар (гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ жиноятлар) - 143 нафар;
• 167-модда (Ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш) - 83 нафар;
• терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ жиноятлар - 20 нафар;
• 277-модда (безорилик) - 48 нафар;
• 166-модда (талончилик) - 38 нафар;
• 104-модда (Соғлиққа оғир шикаст етказиш) - 18 нафар;
• 164-модда (босқинчилик) - 16 киши;
• 165-модда (Товламачилик) - 14 нафар;
• 135-модда (Одам савдоси) - 7 нафар;
• 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) - 6 нафар;
• 118-модда (Номусга тегиш) - 5 нафар;
• бошқа турдаги жиноятлар бўйича - 443 нафар.
Бундан ташқари, МДҲ давлатлари ва бошқа хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистондан ташқарида яширинган 86 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди. Улардан 73 нафари МДҲ давлатлари ҳудудида, 17 нафари бошқа давлатлар ҳудудида қўлга олинган. 67 киши Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Шунингдек, расмий қидирув эълон қилинмаган бўлса-да, келишдан бўйин товлаган 741 нафар шахс ўз вақтида аниқланиб, тергов ва суд органларига олиб келинган.
Бундан ташқари, жиноят содир этиб, узоқ йиллар давомида қидирувда бўлган, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 73 нафар шахс қўлга олинди.






