АсосийБу қизиқ

Навоийда йўловчи автобуси ағдарилиб, икки киши жароҳатланди

Навоий вилояти Томди туманида Навоий-Зарафшон йўналишида ҳаракатланган йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради.

'Навоийда йўловчи автобуси ағдарилиб, икки киши жароҳатланди'ning rasmi

Вилоят ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, ҳодиса 17 январь куни Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 Навоий—Учқудуқ автомобиль йўлининг 189–190-километрларида содир бўлган. Zhong Tong Bus русумли автобус ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, Зарафшон шаҳар тиббиёт муассасасига етказилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида ҳам ушбу туманда автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда инсон қурбонлари қайд этилган эди.

    Бошқа янгиликлар