АсосийДунё

Дональд Трамп Эронга янги раҳбар излаш вақти келганини айтди

Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ҳозирги раҳбарияти Эронни оғир инқирозга олиб келган.

'Дональд Трамп Эронга янги раҳбар излаш вақти келганини айтди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Politico нашрига берган интервьюсида Эронда ҳокимият алмашуви зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳозирги раҳбарияти Эронни оғир инқирозга олиб келган. Трамп олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманайийни бевосита танқид қилиб, уни “ёмон бошқарув” ва зўравонлик сиёсатида айблади. Бу ҳақда Euronews ёзди.

Трампнинг таъкидлашича, раҳбарлик қўрқув ва ўлим орқали эмас, ҳурмат орқали амалга оширилиши керак.

“Мамлакатни минглаб одамларни ўлдириш орқали назоратда ушлаб туриш — бу раҳбарлик эмас”, — деди АҚШ президенти. У Эрон бугунги кунда дунёдаги энг нофаровон ҳудудлардан бирига айланганини ҳам қўшимча қилди.

Мазкур баёнотлар Эронда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида янгради. 2025 йил охирида иқтисодий муаммолар сабаб бошланган намойишлар тез орада ҳукуматга қарши чиқишларга айланди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари томонидан минглаб намойишчилар ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар эса ҳибсга олинган. Интернетнинг узоқ муддатга ўчирилиши қурбонлар сонини аниқ аниқлашни қийинлаштирмоқда. 

Эрон раҳбари Али Хоманайий эса норозиликлар ортида АҚШ турганини иддао қилиб, юзага келган қурбонликлар учун Трампни айблади. Шунга қарамай, АҚШ президенти Ғарб давлатлари орасида Эрон ҳукуматининг намойишчиларни бостириш усулларини энг кескин танқид қилаётган етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. Халқаро ҳамжамият, жумладан Европа Иттифоқи ва БМТ ҳам Теҳроннинг ҳаракатларини қоралаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги норозилик намойишларида минглаб одамлар ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:19

    Эрондаги норозилик намойишларида минглаб одамлар ҳалок бўлди

    Шунингдек, намойишлар пайтида 250 та масжид ва 250 дан ортиқ таълим ҳамда илмий марказлар вайрон қилинган.

    'Трамп Ғазо бўйича Тинчлик кенгашига доимий аъзолик учун пул талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:26

    Трамп Ғазо бўйича Тинчлик кенгашига доимий аъзолик учун пул талаб қилмоқда

    Доимий аъзолик миқдори 1 млрд доллар. Ушбу кенгашга Трампнинг ўзи раислик қилади.

    'Трамп Гренландия учун Европага божларни оширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:38

    Трамп Гренландия учун Европага божларни оширди

    АҚШ Гренландия учун Европанинг 8 давлатига 10 фоизлик қўшимча бож жорий қилди.

    'Чеченистон раҳбари ўғли Адам Қодировнинг йиғилиш ўтказаётган видеосини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2026 16:52

    Чеченистон раҳбари ўғли Адам Қодировнинг йиғилиш ўтказаётган видеосини эълон қилди

    Видеога изоҳ тарзида “Топшириғим асосида йиғилиш ўтказди”, дейди Рамзан Қодиров.

    'Трамп ва Нетаньяху Эрондаги вазиятни муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 17.01.2026 12:06

    'АҚШ Украина бўйича тинчлик келишуви тузмоқчи'ning rasmi

    Дунё 17.01.2026 07:32

    АҚШ Украина бўйича тинчлик келишуви тузмоқчи

    АҚШ можароларни ҳал этишда БМТга муқобил механизм яратишни кўзламоқда.