Бугун, 15 январь куни Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабабли бир нечта авиакомпанияларнинг рейслари мажбуран учиб чиққан аэропортларига қайтди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Fly One Asia авиакомпаниясининг Мадина – Тошкент ва Мадина – Фарғона йўналишларидаги рейслари, Jazeera Аирwайсънинг Тошкент – Кувайт, Sam Аирънинг Самарқанд – Жидда, Fly Кҳиваънинг Урганч – Мадина ҳамда Uzbekistan Аирwайсънинг Жидда – Тошкент йўналишидаги рейси ортга қайтган.
Йўловчиларга парвозлар бўйича кейинги маълумотларни авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали аниқлаштириш тавсия этилди.






