АсосийБу қизиқ

Дунёдаги энг бой одамлар рейтинги эълон қилинди

2026 йилда энг бой 20 инсоннинг умумий бойлиги 3,8 триллион долларга етган.

'Дунёдаги энг бой одамлар рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

Forbes ва Visual Capitalist тақдим этган инфографикага асосан, 2026 йилда дунёдаги энг бой инсон Илон Маск бўлди. Унинг бойлиги 714,2 миллиард долларни ташкил этиб, Маск тарихда 700 миллиард доллар чегарасидан ўтган биринчи инсон сифатида қайд этилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилдан бери Маскнинг капитали қарийб 30 баробарга ошган. Унинг бойлигининг асосий қисми SpaceX компаниясидаги улушига тўғри келади. Айни пайтда 800 миллиард долларга баҳоланаётган компаниядаги Маск улуши 366 миллиард долларга тенг. 2026 йилда SpaceX IPO‘си амалга оширилса, компания қиймати 1,5 триллион долларгача етиши мумкин.

Рейтингда иккинчи ўринни Google ҳамтаъсисчиси Ларри Пейж эгаллади. Унинг бойлиги 257,7 миллиард долларга етган бўлиб, бу Alphabet акцияларининг 2025 йилда 63 фоизга қимматлашгани билан боғлиқ.

Nvidia бош директори Женсен Хуанг 162,5 миллиард доллар бойлик билан саккизинчи ўриндан жой олган. Nvidia акцияларининг сўнгги етти йилда 4200 фоиздан ортиқ ўсиши уни энг тез бойлик орттираётган миллиардерлардан бирига айлантирган.

Шу билан бирга, Билл Гейтснинг бойлиги 2020 йилдан бери деярли ўзгармаган. Ўша пайтда дунёда иккинчи ўринда турган миллиардер 2026 йилга келиб 18-ўринга тушиб кетган. Бунинг асосий сабаби унинг катта миқдордаги маблағларни хайрия ишларига, жумладан, Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасига йўналтиргани билан изоҳланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 03:01

    Бугун айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин

    “Ўзгидромет” 15 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.01.2026 02:52

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    14 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Доллар курси пасайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.01.2026 11:53

    Доллар курси пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.01.2026 02:53

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    “Ўзгидромет” 13 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    '5 граммли қуйма олтин нархи 9 млн сўмдан ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.01.2026 10:11

    5 граммли қуйма олтин нархи 9 млн сўмдан ошди

    Ўзбекистонда қуйма олтин нархлари рекорд даражага чиқди.

    'АҚШга 11 ойда қанча ўзбекистонлик сафар қилди?'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.01.2026 04:27

    АҚШга 11 ойда қанча ўзбекистонлик сафар қилди?

    2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида туристик мақсадларда АҚШга борган Ўзбекистон фуқаролари сони 15,2 минг нафардан ошди.