Давлат департаменти баёнотига кўра, Эронда давом этаётган намойишлар зўравонлик тус олиши, оммавий ҳибслар сони ортиши мумкин. Мамлакатда йўллар ёпилаётгани, жамоат транспорти ишида узилишлар кузатилаётгани, интернет ва мобил алоқа чекланаётгани қайд этилган.
АҚШ фуқароларига имкон бўлса, Арманистон, Туркия ёки Туркманистон орқали қуруқлик йўли билан чиқиб кетиш тавсия этилган. Мамлакатни тарк эта олмаганларга эса хавфсиз жойда қолиш ва зарурий озиқ-овқат ҳамда дори-дармон захирасини тайёрлаб қўйиш тавсия қилинган.
Маълумот учун, Эронда оммавий норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрдан буён давом этмоқда. Сўнгги баёнотлар фонида минтақадаги кескинлик янада кучайган.






