АсосийЖамият

Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди

Бекободдаги “Фарҳод” чегара божхона постида қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ дори воситаларининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

'Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетаётган, 1999 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Лочин” русумли мототранспорт воситаси белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.

Текширув давомида мототранспорт воситасининг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган, божхона декларациясида кўрсатилмаган “Иммуноглобулин”, “Ферритин” каби жами 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Уларнинг тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмни ташкил этади.

Мазкур дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳозирда улар бўйича экспертиза тайинланиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар