АсосийЖамият

Автомашина ёқилғи бакидан катта миқдорда наркотик моддалар топилди

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жойлашган “Равот” чегара-божхона постида наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

'Автомашина ёқилғи бакидан катта миқдорда наркотик моддалар топилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Тожикистон Республикасидан Ўзбекистонга кириб келган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Фарғона вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида синчковлик билан текширилган. Автомашинани Ўзбекистон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро бошқариб келган.

Текширув жараёнида транспорт воситасининг ёқилғи баки ичига яширилган ҳолда соф оғирлиги 10 кг 739 грамм “гашиш”, 412 грамм “марихуана”, 35 грамм “опий” ҳамда 6945 дона “Royal” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Барча ашёвий далиллар белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, гумонланувчининг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:51

    Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди

    Гумонланувчи жабрланувчини Туркияга олиб чиқиб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

    'Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди

    Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган.

    'Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:48

    Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади

    Янги тизим таълим сифати ва муассасалар ўртасида рақобатни кучайтиришга қаратилган.

    'COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:19

    COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?

    Мутахассислар янги мутация тарқалиш эҳтимоли пастлигини таъкидламоқда.

    'Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:30

    Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди

    Президент пойтахтда иқтисодий ўсишни тезлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

    'Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:30

    Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди

    Кенияда ноқонуний равишда тирик чумолиларни олиб чиқмоқчи бўлган шахсга нисбатан қатъий жазо тайинланди.