8 январь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Оних ва ГАЗ-63 русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, соат 05:00 лар атрофида Янги Ўзбекистон кўчасининг иккинчи даражали йўлида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Onix автомобилини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида ҳаракатсиз турган ГАЗ-63 юк машинасига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Onix автомобили йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Хоразм вилоятида Nexia ва Lacetti автомобиллари тўқнашуви оқибатида Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлганди.






