АсосийЖамият

Тошкентда туннелда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан пойтахтдаги туннелда аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этган шахс аниқланиб, ушланди.

'Тошкентда туннелда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилишича, 6 январь куни соат 18:50 ларда Учтепа тумани Лутфий кўчасидаги туннелда номаълум эркак 1996 йилда туғилган аёлга нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи 1993 йилда туғилган В. Андрей экани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Ҳозирда Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ИИББ ушбу шахснинг ножўя хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқароларни 102 қисқа рақами ёки 71-231-95-20 телефони орқали мурожаат қилишга чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:43

    Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 15:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

    Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда.

    'Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 14:14

    Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 13:42

    Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

    Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.