Хабарларга кўра, намойишчилар Абданандаги полиция бошқармаси биносини эгаллаб, шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатган. Маҳаллий кучишлатар орган вакиллари бирорта ҳам ўқ узмасдан таслим бўлгани айтилмоқда.
Шунингдек, норозилар Малекшаҳи шаҳрини ҳам назоратга олгани ва хавфсизлик кучларини у ердан сиқиб чиқаргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бироқ бу хабарлар ҳозирча расмий тасдиқ олмаган.
Бугун Теҳроннинг энг йирик бозорида минглаб савдогарлар ҳам режимга қарши шиорлар билан норозилик акциясини ўтказган. Бу ҳолат уч кун аввал олий раҳбар Али Ҳуманий савдогарларни “исломий режимга энг содиқ қатламлардан бири” деб атаган баёнотига зид экани таъкидланмоқда.
Аввалроқ, агар хавфсизлик кучлари норозиликларни жиловлай олмаса ёки армия намойишчилар томонига ўтса, Эрон раҳбариятида Али Ҳуманийни Москвага эвакуация қилиш режаси борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.






