АсосийЖамият

Тошкентда қўшнисини пичоқ билан қўрқитган эркак қамоққа олинди

Яшнобод туманида маст ҳолда жамоат тартибини бузган фуқарога нисбатан суд қарор чиқарди.

'Тошкентда қўшнисини пичоқ билан қўрқитган эркак қамоққа олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида тунда қўлида пичоқ билан қўшнисининг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган эркак маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йил 5 январь куни соат 01:35 атрофида 1984 йилда туғилган О.С. маст ҳолатда кўп қаватли уйда қўшниси Д.Ю.нинг хонадон эшигини тақиллатиб, жамоат тартибини бузган. У жамоат жойида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юрган.

Ҳолат юзасидан туман ИИО ходимлари томонидан тезкор чора кўрилиб, ҳуқуқбузар ушланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 185 прим.2 ва 194-моддалари билан баённома расмийлаштирилган.

Йиғилган материаллар судга юборилиб, суд қарори билан фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2025 йилда донорлар қанча қон топширгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:37

    Ўзбекистонда 2025 йилда донорлар қанча қон топширгани очиқланди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги донорлик ҳолати ва мамлакатдаги қон захиралари бўйича маълумот берди.

    'Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:38

    Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашмоқда

    Экологлар 16-17 январгача ноқулай метеорологик шароитлар давом этишини маълум қилди.

    'Тошкентда ЙТҲ ортидан бир киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:40

    Тошкентда ЙТҲ ортидан бир киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.

    'Ўзбекистонда метан “заправка”ларнинг иш вақтига вақтинча чеклов киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:00

    Ўзбекистонда метан “заправка”ларнинг иш вақтига вақтинча чеклов киритилди

    Чеклов магистраль газ қувурларида босим пасайиши билан боғлиқ.

    'Россия ҳарбий госпиталида фельдшер бўлиб ишлаган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 07.01.2026 14:50

    Россия ҳарбий госпиталида фельдшер бўлиб ишлаган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

    Россия Қуролли кучлари таркибидаги ҳарбий госпиталда икки йил фельдшерлик қилган самарқандлик эркак Ўзбекистонда судланиб, 4 йилга озодлиги чекланиш жазосига ҳукм қилинди.

    'Чегара келишувларида Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси катта бўлди — Садир Жапаров'ning rasmi

    Жамият 07.01.2026 11:46

    Чегара келишувларида Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси катта бўлди — Садир Жапаров

    Қирғизистон президенти Марказий Осиёдаги чегара масалаларини ҳал этишда Ўзбекистон раҳбарининг дипломатик саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.