Ахборот ва коммуникациялар вазири Фредди Ньяньесга кўра, комиссияни ташкил қилиш қарори 4 январь куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида қабул қилинган.
Вақтинчалик президент Делси Родригес комиссияга раҳбарлик қилади, унинг акаси – Миллий ассамблея раиси Хорхе Родригес ва Ташқи ишлар вазири Иван Хилл ҳам ҳамраислар сифатида иш олиб боради. Комиссия таркибига ахборот вазири Фредди Ньяньес ҳам киритилган.
Ҳозирча комиссиянинг АҚШ билан қандай музокара олиб бориши ва қўшимча режалари ҳақида маълумот берилмаган.
Мадуро ва рафиқаси аллақачон Нью-Йоркдаги федерал ҳибсга етказилган, айбланувчилар қаторида уларнинг ўғли – кичик Николас Мадуро ҳам бор.






