2025 йилнинг 31 декабрь куни Тошкент шаҳрида 34 ёшли пиёда Lacetti уриб юбориши оқибатида вафот этди.
Маълумотларга кўра, соат 21:00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2005 йилда туғилган Ж.Р. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда 1991 йилда туғилган Й.Н.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади ИИББ ЙҲХБ хабарида.






