АсосийЖамият

1 январдан тиббиётчилар маоши ошди

Ҳўш, кимлар қанча олади?

'1 январдан тиббиётчилар маоши ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими тубдан янгиланмоқда. 2026 йил 1 январдан бошлаб соҳа вакилларининг ойлик маошлари ўртача 15 фоиздан 30 фоизгача оширилди.

Шунингдек, KPI тизими асосида иш самарадорлиги ва даволаш натижаларидан келиб чиқиб бериладиган рағбатлантириш тўловлари маошнинг 50 фоизигача бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, ҳамширалар ва кичик тиббий ходимларнинг иш ҳақи ҳам ўртача 20 фоизга оширилади.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 9 ноябрда қабул қилинган “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

    Бошқа янгиликлар