АсосийДунё

Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида тўй кортежи иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар киши ҳаётдан кўз юмди.

'Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

“Asia-Plus” хабар беришича, фожиа 27 декабрь куни Данғара–Сарбанд автомобиль йўлида юз берган. Маълумотларга кўра, тўй кортежи Восе туманидан Жалолиддин Балхий туманига келинни олиб келиш учун йўлга чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, кортеж таркибидаги электромобиль қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Lexus автомашинаси билан тўқнашган. Натижада электромобиль ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Улар 15 ёшдан 42 ёшгача бўлган, Восе тумани аҳолиси экани айтилмоқда.

Шунингдек, Lexus автомашинасида бўлган йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Walt Disney” жаримага тортилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:05

    “Walt Disney” жаримага тортилди

    Қомпания болалар махфийлигини ҳимоя қилиш қонунларини бузганликда айбланган.

    'АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:55

    АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради

    АҚШ ҳукумати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати даврида хавфсизликни таъминлаш мақсадида дронларга қарши чора-тадбирларни кучайтириш учун 11 штат ҳокимиятига 250 миллион доллар ажратди.

    'Катта дрелл билан банкни тешиб кетишди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:08

    Катта дрелл билан банкни тешиб кетишди

    Германиянинг Гелсенкирчен шаҳрида номаълум шахслар банк сейфини тешиб, қарийб 30 миллион евро ҳамда қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетди.

    'Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Дунё 30.12.2025 12:35

    Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

    Қишда аҳолига тезак ёқишни тавсия қилгани билан танилган Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

    'Германияда Усмоновга нисбатан иккинчи жиноят иши ҳам ёпилди'ning rasmi

    Дунё 30.12.2025 09:35

    Германияда Усмоновга нисбатан иккинчи жиноят иши ҳам ёпилди

    Германия прокуратураси тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бузиш бўйича олиб борилган иккинчи терговни тўхтатди ва унга қўйилган айбловларни бекор қилди.

    'Зеленский Трампнинг хавфсизлик кафолатларига нега рози бўлди?'ning rasmi

    Дунё 30.12.2025 07:19

    Зеленский Трампнинг хавфсизлик кафолатларига нега рози бўлди?

    Зеленский айтишича, у Трамп билан шахсан учрашувда узоқ муддатли кафолатларни, НАТО 5-моддасига ўхшаш механизм асосида ташкил этилишини сўраган.