АсосийБу қизиқ

Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди

Иқболжон Солиев ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни асоссиз деб атаб, фаолияти қонуний эканини билдирди.

'Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди'ning rasmi

Қўқонлик табиб Иқболжон Солиев 10 суткалик маъмурий қамоқдан озод этилгандан сўнг, ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

У ўз фаолияти ноқонуний экани ҳақидаги даъволарни рад этиб, амалда гувоҳномалари мавжудлигини маълум қилди.

Табиб Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан 2025 йилгача берилган гувоҳнома, шунингдек, хорижий ва халқаро сертификатларни тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, ассоциация томонидан берилган муддатсиз гувоҳнома ҳам мавжуд.

Иқболжон Солиевнинг юристи Абдуллажон Жўраев ҳам табибга нисбатан тарқалган айрим маълумотлар нотўғри эканини билдириб, унинг фаолиятини оммавий тарғибот сифатида баҳолаш асоссизлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Иқболжон Солиев 2025 йил 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 1-қисми асосида айбдор деб топилиб, БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилган эди.

    Бошқа янгиликлар