АсосийБу қизиқ

Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди

Ўзбекистонда истеъмолчиларга 130 миллиард сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди.

'Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди'ning rasmi

Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келди. Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 27-декабрь ҳолатига қадар ноябрь ойида 164,2 миллион дона чек учун жами 130,4 миллиард сўмдан ортиқ кешбек тўланган.

Тўланган кешбекларнинг энг катта қисми — 37,6 миллиард сўм Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Кейинги ўринларни 19,3 миллиард сўм билан Фарғона вилояти ҳамда 15,2 миллиард сўм қайтарилган Тошкент вилояти эгаллади.

Шунингдек, рўйхатдан ўтказилган чеклар учун Қорақалпоғистонда 9 миллиард сўм, Самарқанд вилоятида эса 8,8 миллиард сўм кешбек берилган.

Аввалроқ республикада 9 ой давомида қурилиш корхоналарига 300 миллиард сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари ажратилгани, шунингдек, 35 мингдан зиёд фуқарога 153 миллиард сўмдан ортиқ субсидия берилгани маълум қилинганди.

    Бошқа янгиликлар