АсосийДунё

Германияда Усмоновга нисбатан иккинчи жиноят иши ҳам ёпилди

Германия прокуратураси тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бузиш бўйича олиб борилган иккинчи терговни тўхтатди ва унга қўйилган айбловларни бекор қилди.

'Германияда Усмоновга нисбатан иккинчи жиноят иши ҳам ёпилди'ning rasmi

Мюнхен прокуратураси Европа Иттифоқи санкцияларини бузиш гумони билан очилган ишни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. Усмонов иш доирасида айбини тан олмаган, бироқ Германия қонунчилигига мувофиқ хайрия мақсадида ихтиёрий тўлов амалга оширган. Унинг адвокатлари билдиришича, ушбу эпизод бўйича терговни қайта тиклаш мумкин эмас ва бизнесменга нисбатан айбсизлик презумпцияси сақланиб қолади.

Тергов органлари Усмоновни 2022 йилда Германиядаги кўчмас мулк объектларини қўриқлаш хизматлари учун тўлов қилганликда ҳамда айрим активларни декларация қилмаганликда гумон қилган. Ҳимоя томони эса унинг бу компаниялар ва мулкка алоқадорлигини рад этган. Натижада иш далиллар етарли эмаслиги сабабли тугатилган.

Бу Усмоновга нисбатан Германияда тўхтатилган иккинчи тергов бўлиб, аввалроқ унга нисбатан пул ювиш гумони билан очилган иш ҳам айбловсиз ёпилган эди.

    Бошқа янгиликлар