АсосийЖамият

Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ёрдам таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва тиббий ускуналар мавжуд.

'Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди'ning rasmi

29 декабрь куни Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон номидан Афғонистон халқига 390 тонна оғирликдаги инсонпарварлик ёрдами топширилди. Ёрдам таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва тиббий ускуналар мавжуд.

Бу йил давомида Афғонистонга юборилган бу тўртинчи йирик инсонпарварлик акцияси ҳисобланади: мартда 200 тонна, майда 26 тонна уруғ, июнь ойида 183 тонна ва сентябрда 300 тонна ёрдам етказилган эди.

Балх вилояти ҳокими Ўзбекистон Президентига ёрдам ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. 2026 йилда Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказишни давом эттиради.

    Бошқа янгиликлар