Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Урганчга парвоз қилган икки йўловчи рейси об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви туфайли Бухоро халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Хусусан, Москва (Внуково) — Урганч йўналишидаги HY9616 ҳамда Санкт-Петербург — Урганч рейси HY9638 экипажлари парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муқобил қўниш маскани сифатида Бухорони танлаган.
Қайд этилишича, Урганч халқаро аэропортида туман кучайиб, кўриниш масофаси 100 метргача пасайган. Айни пайтда йўловчиларга кейинги парвозлар бўйича зарур хизматлар кўрсатилаётгани маълум қилинди.






