АсосийЖамият

Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош этилди

У қарз ундириб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилган вақтида қўлга олинди.

'Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош этилди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида суд бошқарувчиси ёрдамчисининг коррупцион жинояти аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

Маълум бўлишича, фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи МЧЖнинг мазкур кооперативдаги 1 млрд 502 млн сўмлик қарзидан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у 48 млн сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 17:17

    Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди

    Тадбирда сўзга чиққан Хайрулло Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлади.

    'Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 16:35

    Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди

    Президент билан учрашувда қўшиқ куйлаган ўқувчига машина берилди.

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 26.02.2026 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.