АсосийДунё

Қозоғистон Иссиқкўлдаги ерларни 49 йилга ижарага олди

Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги 2009 йилда имзоланган келишув парламент томонидан ратификация қилинди.

'Қозоғистон Иссиқкўлдаги ерларни 49 йилга ижарага олди'ning rasmi

29 декабрь куни Қозоғистон Мажлиси Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида жойлашган ер участкаларини 49 йил муддатга ижарага олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда “Sputnik Kz” хабар берди.

Келишувга кўра, Қозоғистон томони Иссиқкўл ҳудудидаги бир нечта ер майдонларидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини олди. Мазкур ҳудудлар бўш эмас — уларда санаторий, иккита дам олиш уйи ва спорт-соғломлаштириш маркази жойлашган бўлиб, ушбу иншоотлар Қозоғистон ССР даврида қурилган.

Парламент тасдиқлаган ҳужжат Қозоғистонга тўртта курорт ва дам олиш масканига эгалик қилиш ҳуқуқини беради. Шунингдек, Қозоғистон томони 2029 йил охиригача ушбу объектларни 3 ва 4 юлдузли меҳмонхоналар даражасига етказиш мажбуриятини олган.

    Бошқа янгиликлар