АсосийЖамият

Андижонда Lacetti дарахтга урилиб, ёниб кетди

Ҳодиса вилоятнинг Олтинкўл туманида содир бўлган.

'Андижонда Lacetti дарахтга урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

2025 йил 28 декабрь куни соат 21:15 лар атрофида Андижон вилояти Олтинкўл туманининг “Далварзин” МФЙ ҳудудида Lacetti русумли автомобиль йўл четидаги дарахтга урилди.

1970 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.С. руль бошқарувини йўқотгани, тўқнашувдан сўнг эса электр симларидаги қисқа туташув сабаб автомобиль ёниб кетгани маълум қилинди.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида фуқаролар жабрланмаган, бироқ транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳолат юзасидан Олтинкўл туман ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳайдовчилардан йўлга чиқишдан аввал автомобилнинг техник созлигини текширишни сўради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил “дунёнинг энг обрўсиз мамлакати” деб эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:40

    Исроил “дунёнинг энг обрўсиз мамлакати” деб эълон қилинди

    2025 йил глобал бренд рейтингида Исроил охирги ўринни эгаллади, мамлакатнинг халқаро обрўйи кескин пасайган.

    'Лукашенко ҳоккей ўйини вақтида жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Лукашенко ҳоккей ўйини вақтида жароҳат олди

    Беларус президенти Минскдаги “Олимпик-Арена”да бўлиб ўтган ҳоккей ўйинида йиқилиб, орқа мушакларини шикастлади.

    'Ўзбекистонда Фанлар академияси жамғармаси ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:33

    Ўзбекистонда Фанлар академияси жамғармаси ташкил этилади

    Янги жамғарма илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш олимларни жалб қилиш ва устувор илмий йўналишларни молиялаштиришга хизмат қилади.

    'Тошкентда ўзини дистрибьютор сифатида танитиб, фуқароларни чув туширган шахс қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:19

    Тошкентда ўзини дистрибьютор сифатида танитиб, фуқароларни чув туширган шахс қамоққа олинди

    Ижтимоий тармоқлар орқали катта даромад ваъда қилган гумонланувчи жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

    'Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:35

    Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?

    2025 йилнинг 11 ойида қарийб 7 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиққан. Бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп.

    'Путинни тинчликка фақат Трамп мажбур қила оладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:52

    Путинни тинчликка фақат Трамп мажбур қила оладими?

    НАТО Бош котиби Трамп Украинадаги урушни тугатишга қодир ягона шахс эканини айтди.