АсосийДунё

Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади

Канада бош вазири бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беришини айтган

'Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади'ning rasmi

Канада Украинага қўшимча равишда 2,5 миллиард доллар миқдорида иқтисодий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Зеленский билан учрашув чоғида маълум қилди, дея ёзмоқда "zamon.uz". 

Марк Карнининг таъкидлашича, мазкур молиявий ёрдам Украинага Халқаро валюта жамғармаси (ИМФ), Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан қўшимча молиялаштириш жалб қилиш имконини беради ва мамлакат иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлайди. “Бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беради”, — деди Канада бош вазири. 

Зеленский Канадага кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, Россияга нисбатан халқаро босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у Канада билан Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш масаласини ҳам муҳокама қилишини айтди. 

Аввалроқ Канада Украинага киберхавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида Таллинн механизми доирасида 92 миллион гривнадан ортиқ маблағ ажратиши ҳақида ҳам хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Конгресси Байден даврида қабул қилинган 22 та қонунни бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 17:35

    АҚШ Конгресси Байден даврида қабул қилинган 22 та қонунни бекор қилди

    Бекор қилинган қонун ва қоидалар сони 1996 йилдан буён энг юқори кўрсаткич бўлди.

    'Саудия Арабистонида Рождество байрамини нишонлашга рухсат берилди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 11:42

    Саудия Арабистонида Рождество байрамини нишонлашга рухсат берилди

    Шунингдек, энди Саудия Арабистонида христиан ва яҳудий байрамларини нишонлашга рухсат берилди.

    'Ҳибсхонада 4,5 йил ўтирдим, шикоят қилмадим — Садир Жапаров'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 10:34

    Ҳибсхонада 4,5 йил ўтирдим, шикоят қилмадим — Садир Жапаров

    Қирғизистон президенти терговгача ҳибсда сафлаш шароитлари ҳақидаги шикоятга жавобан терговгача ҳибсхона "курорт эмас" эканлигини айтди ва ўзининг ҳибсга олинганини эслади.

    'Зеленский Трамп билан Флоридада учрашишини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 08:18

    Зеленский Трамп билан Флоридада учрашишини маълум қилди

    Учрашув эртага, 28 декабрь куни бўлиб ўтади.

    'Таиланд ва Камбоджа тинчлик бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 06:25

    Таиланд ва Камбоджа тинчлик бўйича келишувга эришди

    Таиланд ва Камбоджа икки давлат чегарасида 20 кун давом этган шиддатли жанглардан сўнг ўт очишни тўхтатиш режими қайта тикланиши ҳақида қўшма баёнот имзолади.

    'Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 27.12.2025 04:46

    Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди

    Собиқ вазир давлат жамғармасидан маблағларни талон-торож қилишда ва пул ювишда айбдор деб топилган.