Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, пойтахтнинг бош янги йил арчаси 35 метр баландликка эга бўлиб, дунё пойтахтларидаги энг баланд арчалар рўйхатига киритилган. Ушбу кўрсаткич Тошкентни йирик жаҳон мегаполислари қаторида қайд этиш имконини берди.
Маълум қилинган рейтингда энг баланд янги йил арчаси 57 метр билан Бразилия пойтахтига тегишли. Тошкент ва Мадрид 35 метрлик арчалари билан иккинчи ўринни бўлишган. Шунингдек, рейтингдан Жакарта, Бухарест, Лиссабон, Вена, Варшава, Москва, Прага, Рим, Лондон ва Будапешт каби шаҳарлар ҳам ўрин олган.
Тошкент бош арчаси ўз кўлами билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларида байрамона кайфият уйғотмоқда.






