АсосийЖамият

Доғистонлик ММА жангчиси 20 ёшли қизни калтаклашда гумонланмоқда

Доғистонлик ММА жангчисига нисбатан таниш бўлган 20 ёшли қизни шафқатсизларча калтаклаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

'Доғистонлик ММА жангчиси 20 ёшли қизни калтаклашда гумонланмоқда'ning rasmi

Дастлабки маълумотларга кўра, спортчи қизнинг олдига пичоқ ва изоляция лентаси билан келган. У жабрланувчини боғлаб, бўғишга уринган ҳамда тахминан тўрт соат давомида дўппослаган.

Шунингдек, қизнинг онасини ўлдириш ва оила аъзоларига зарар етказиш билан таҳдид қилгани айтилмоқда.

Жабрланувчи ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Гумонланувчи эса Москвада қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар