Мутахассислар яқин йилларда миллионлаб иш ўринлари йўқолишини, аммо уларнинг ўрнига янги касблар пайдо бўлишини прогноз қилмоқда.
Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, 2030 йилгача дунё бўйича қарийб 92 миллион иш ўрни йўқолади. Энг катта хавф такрорий ва олдиндан башорат қилинадиган иш турларига тўғри келади. Банк кассирлари, почта ходимлари, маълумот киритувчилар, бухгалтерлар, саёҳат агентлари ва бошқа қатор касблар автоматлаштириш ва сунъий интеллект сабаб қисқариши мумкин.
Бироқ жараённинг ижобий томони ҳам бор: 2030 йилгача 170 миллиондан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Сунъий интеллект, рақамли технологиялар, яшил энергетика ва маълумотлар билан ишлашга оид касбларга талаб ошади.
Мутахассислар келажакда рақобатбардош бўлиш учун янги кўникмаларни ўрганиш, рақамли саводхонликни ошириш ва фақат битта касбга боғланиб қолмасликни тавсия қилмоқда. Келажакдан қўрқиш эмас, унга мослашиш муҳим.






