АсосийЖамият

Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди

Акмал Шукуров иши бўйича жазони енгиллаштирган судья Мирзажонов Муроджон Қодирович судьялик ваколатларидан муддатидан олдин озод этилди.

'Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 декабрдаги фармойишига мувофиқ, қатор судьяларга нисбатан кадрлар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши маълум қилишича, Акмал Шукуров иши бўйича апелляция инстанциясида қарор чиқарган судья Мирзажонов Муроджон Қодирович қонунийликни бузгани сабаб судьялик ваколатларидан маҳрум этилди ва Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шу иш доирасида апелляция судлов ҳайъати аъзолари бўлган яна уч нафар судья ҳам ёзма аризалари ва қонунбузарликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Фарҳоджон Ғаниев Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари этиб тайинланди, Муроджон Абабакиров эса Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимига ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Шукуров иши жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлган ва мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:29

    Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди

    Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида автомобиль топширилди.

    'Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:02

    Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди

    Тошкент вилоятида Россиядан олиб келинаётган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда контрабандаси фош этилди.

    'Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:50

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасига киритилди

    Айни пайтда у Суперлиганинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

    '2025 йил мамлакати эълон қилинд'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:39

    2025 йил мамлакати эълон қилинд

    The Economist журнали янги йил арафасида 2025 йил мамлакатини эълон қилди.

    'Уммонда ташлаб кетилган икки ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:19

    Уммонда ташлаб кетилган икки ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Уммон пойтахти Маскатда ҳужжатларсиз қолдирилган ўзбекистонлик икки ёшли бола дипломатик саъй-ҳаракатлар орқали ватанга олиб келинди.

    'Мария Захарова 50 ёшга тўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:17

    Мария Захарова 50 ёшга тўлди

    Унинг юбилейи шов-шувли тарзда нишонланди.