АсосийЖамият

Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди

Тошкент вилоятида Россиядан олиб келинаётган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда контрабандаси фош этилди.

'Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Навоий” чегара божхона пости орқали кириб келган Lada Largus автомашинаси текширилди. Натижада юкхонадаги узатмалар қутиси ичига яширилган ҳолда 2 кг 300 грамм “мефедрон” наркотик моддаси аниқланди.

Маълум бўлишича, мазкур юк Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи томонидан Қашқадарё вилоятидан бўлган шахсга етказилиши керак эди. Тезкор тадбир давомида буюртмани қабул қилган шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар