ИИВга кўра, “ТечCрунч” нашрида эълон қилинган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи барча камера тизимлари “Маъмурий амалиёт” ягона ахборот тизими орқали ишлайди ва уч босқичли киберхавфсизлик текширувларидан ўтган.
Қайд этилишича, cloud.yhxx.uz платформаси фақатгина ҳуқуқбузарга берилган махсус ҳавола ёки ҚР-код орқали кириш мумкин бўлган хизмат бўлиб, у ерда фақат шахснинг ўзига тегишли жарима маълумотлари акс этади. Видео ва фотосуратларда шахсга доир маълумотлар мавжуд эмас.
Шунингдек, ИИВ ва ЙҲХБ мазкур масала юзасидан расмий мурожаат келиб тушмаганини, “Кибермарказ” томонидан ҳам платформада заифликлар аниқланмаганини маълум қилди.






