АсосийДунё

Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди

Ҳиндистон ҳукумати маълумотига кўра, Украинага қарши жангларда камида 26 нафар Ҳиндистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 7 нафари бедарак йўқолган.

'Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди'ning rasmi

Россия Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг 200 нафардан ортиқ фуқаросини ёллагани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC нашри The Indian Expressга таяниб хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача 100 нафардан ортиқ ҳиндистонлик ватанга қайтарилган. Айни пайтда Москва билан яна қарийб 50 нафар фуқарони Ҳиндистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Жабрланганларнинг яқинлари ёллаш жараёни воситачилар орқали амалга оширилганини айтмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, ёшлар Россияда юқори маошли, қонуний иш ва қулай яшаш шароитлари ваъдаси билан жалб қилинган, бироқ Россияга боргач, мазмунини тушунмаган рус тилидаги шартномаларни имзолашга мажбур бўлган ва жанговар ҳудудга юборилган.

Маълум қилинишича, Россия томонида урушда нафақат ҳиндистонликлар, балки Непал, Сомали, Сурия, Куба, Сербия, Шри-Ланка, Хитой ҳамда айрим Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳам ёлланма жангчи сифатида қатнашмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:58

    Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди

    АҚШ президенти можарони тезроқ якунлаш тарафдори эканини билдирган, Украина раҳбари эса бу борада бошқачароқ фикр билдирган.

    'Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 13:24

    Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин

    Илон Маск Мексика президентини наркокартеллар билан алоқадорликда айблаганидан кейин ҳукумат ҳуқуқий чоралар масаласини кўриб чиқмоқда.

    'Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 12:40

    Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди

    Жанубий Корея разведкасига кўра, унинг қизи Ким Жу Э ракета дастури билан боғлиқ юқори лавозимни эгаллаган ва ҳарбийларга кўрсатмалар бермоқда.

    '10 кунлик ультиматум: Дональд Трумп Эронни келишув ёки зарба ўртасида танловга мажбур қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 06:56

    'Медведев Украина ва Европа давлатларига ядровий зарба билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 24.02.2026 14:27

    Медведев Украина ва Европа давлатларига ядровий зарба билан таҳдид қилди

    Медведев Украина, Буюк Британия ва Францияга ядро технологияларини етказиб бериш эҳтимоли юзасидан огоҳлантирди.

    'Пирамида деворига расм чизган гид қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 24.02.2026 05:08

    Пирамида деворига расм чизган гид қўлга олинди

    Мисрда 3000 йиллик тарихга эга қадимий ёдгорликка зарар етказган гидга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.