Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 26 ёшли эркак икки кишини пичоқлади. Ҳодиса 16 декабрь куни соат 01:30 атрофида “Қовунчи” МФЙ ҳудудида содир бўлган.
Бош прокуратура маълумотига кўра, спиртли ичимлик истеъмол қилган Х.Қ. ўзига нотаниш бўлган 30 ёшли С.М. ва Б.М. билан жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида у Damas автомашинасида бўлган хўжалик пичоғи билан С.М.ни ўнг кўкрак қисмидан жароҳатлаб, унинг ўлимига сабаб бўлган.
Шундан сўнг Х.Қ. Б.М.ни ҳам пичоқлашга уринган, бироқ атрофдагилар аралашуви сабаб жиноятни охирига етказа олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми ҳамда 25, 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у қўлга олинган.






