АсосийБу қизиқ

Трамп “grin karta” лотереяси дастурини вақтинча тўхтатди

АҚШда содир бўлган оммавий отишмалар ортидан “grin karta” лотереяси дастури тўхтатилд

'Трамп “grin karta” лотереяси дастурини вақтинча тўхтатди'ning rasmi

Браун университети ва Массачусетс технология институтида (МИТ) юз берган отишмалар фонида АҚШ президенти Доналд Трамп 18 декабрь куни “грин карта” (Diversity Visa) лотереяси дастурини вақтинча тўхтатиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унга кўра, президент топшириғига асосан АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (УСCИС) мазкур дастурни тўхтатган. Қарор Браун университетидаги отишмада гумон қилинган шахс айнан ушбу дастур орқали АҚШга киргани сабабли қабул қилинган.

“Бу даҳшатли жиноятни содир этган шахс умуман мамлакатимизга киритилмаслиги керак эди”, — дея таъкидлади вазир.

Маълумот учун, Diversity Visa дастури ҳар йили АҚШда кам вакилликка эга бўлган давлатлар фуқаролари учун лотерея асосида 50 мингтагача доимий яшаш ҳуқуқини беради. Ушбу давлатларнинг катта қисми Африка қитъасида жойлашган.

2025-йилги лотереяда қарийб 20 миллион киши иштирок этиш учун ариза топширган. Ғолиблар ва уларнинг турмуш ўртоқларини қўшиб ҳисоблаганда, 131 мингдан ортиқ киши танлаб олинган. Бироқ улар АҚШга киришдан олдин мажбурий хавфсизлик ва ҳужжат текширувларидан ўтиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2025 йилда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилди?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 10:29

    2025 йилда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилди?

    Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғилиш қайд этилди.

    'Бугун ҳам айрим ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 07:55

    Бугун ҳам айрим ҳудудларда қор ёғади

    19 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.12.2025 17:59

    Энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

    “Global Peace Index” 2025 ҳисоботига кўра, дунёда тинчлик даражаси пасайишда давом этмоқда.

    'Бугун Хоразм ва Қорақалпоғистондан ташқари барча ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.12.2025 07:44

    Бугун Хоразм ва Қорақалпоғистондан ташқари барча ҳудудларда қор ёғади

    18 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    '2026 йилда нафақахўрлар учун энг қулай давлат қаер бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.12.2025 07:19

    2026 йилда нафақахўрлар учун энг қулай давлат қаер бўлиши айтилди

    Ушбу давлат “International Living” нашри томонидан эълон қилинди.

    'Бугун қаерларда ёмғир ёғади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.12.2025 07:07

    Бугун қаерларда ёмғир ёғади?

    17 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.