Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда 1998 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Маълум бўлишича, мазкур жиноий ҳаракат Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкиллаштирилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






