АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини Император Нарухито билан учрашувдан бошлади

Хўш, улар нимани муҳокама қилган?

'Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини Император Нарухито билан учрашувдан бошлади'ning rasmi

19 декабрь куни бўлиб ўтган учрашувда Япония Императори Ўзбекистон Президентининг ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик изҳор этди. Томонлар ўзбек ва япон халқларини яқинлаштириб турувчи тарихий алоқалар, менталитет ва оилавий қадриятлар муштараклигини қайд этди.

Учрашувда таълим, кадрлар тайёрлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасидаги ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди. Бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис интеграция амалиёт ўтаган, 440 нафардан зиёди стипендия асосида таълим олган. Ўзбекистондаги етти университетда япон тили ўқитилмоқда.

Шунингдек, Токиода Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилгани, келгуси йили Япониянинг бир нечта шаҳарларида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган археологик кўргазма ташкил этилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Император Нарухитони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

    Бошқа янгиликлар