АсосийЖамият

Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил декабрь ойи учун 573,5 мингта кам таъминланган оилага 312,6 млрд сўм ажратилди.

'Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, ажратилган маблағлар тўлиқ АТ “Халқ банки”га молиялаштирилган. Шундан 549,6 мингта оилага 302,4 млрд сўм болалар нафақаси, 23,9 мингта оилага эса 10,2 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари йўналтирилган.

Тўловлар кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчи 559,6 мингта оилага, яъни олувчиларнинг 97,6 фоизига банк карталари орқали амалга оширилади. Қонунчиликка мувофиқ, нафақани нақд шаклда олувчи оилаларга эса жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари орқали ойнинг 27-санасига қадар етказиб берилади.

Шунингдек, жорий йилнинг декабрь ойида яна 39,6 мингта янги кам таъминланган оила “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилгани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар