АсосийЖамият

Озодлик қисқа давом этди: Акмал Шукуров яна қамоққа олинди

Апелляция суди қарори бекор қилиниб, тунги клуб олдидаги жанжал иши бўйича Акмал Шукуровга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қайта тикланди.

'Озодлик қисқа давом этди: Акмал Шукуров яна қамоққа олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар судининг тафтиш ҳайъати 18 декабрь куни прокуратура протестини қаноатлантириб, Акмал Шукуровни озодликка чиқарган апелляция инстанцияси ажримини бекор қилди. Натижада биринчи инстанция суди ҳукми ўзгартирилди ва Шукуров яна қамоққа олинди.

Суд қарорига кўра, унга Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) ва 277-моддаси (безорилик) бўйича тайинланган жазолар сақлаб қолинди. Жазоларни қисман қўшиш йўли билан Шукуров 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қамоқда бўлган кунлар ҳисобга олиниб, у 5 йил 3 ой 12 кун жазони ўташи белгиланди.

Маълумот учун, Акмал Шукуров жорий йил март ойида тунги клуб олдидаги жанжалда эркакни уриб, комага тушириб қўйгани учун судланган эди. Апелляция суди уни 9 декабрь куни озодликка чиқарган, бироқ бу қарор устидан прокуратура протест киритган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.

    'Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди

    Давлат раҳбари янги уйлар, мактаб ва ўқув марказларидаги имкониятларни кўздан кечирди.

    'Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:30

    Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда

    2025 йилда Туркияда 3 924 нафар ўзбекистонлик аёл турклар билан турмуш қурди.