АсосийЖамият

Зоминдаги машҳур осма кўприк аукционга қўйилди

Жиззах вилоятидаги туристик маскан 150 млрд сўмлик бошланғич нарх билан сотувга чиқарилди.

'Зоминдаги машҳур осма кўприк аукционга қўйилди'ning rasmi

Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган машҳур осма кўприк ва унга боғлиқ хизмат кўрсатиш объектлари 23 декабрь куни электрон аукцион орқали сотувга қўйилади. Савдога кўприк, ресторан, кафе, савдо дўконлари ва бошқа инфратузилма объектлари чиқарилган.

Объектлар учун бошланғич нарх 149,3 млрд сўм қилиб белгиланган. Умумий майдони 22,1 минг квадрат метрни ташкил этувчи комплекс “Турон Plaza Hotel” МЧЖ буюртмаси билан сотувга қўйилган бўлиб, компаниянинг ягона таъсисчиси “Туронбанк”дир.

Зоминдаги осма кўприк 2023 йилда фойдаланишга топширилган ва қисқа вақт ичида ҳудудий ҳамда республика миқёсида машҳурликка эришган. Кўприк узунлиги 305 метр, баландлиги 150 метр бўлиб, бир вақтнинг ўзида 600 кишини кўтара олади. Мутахассислар фикрича, объектнинг аукционга чиқарилиши хусусий инвесторлар учун туризм ва дам олиш инфратузилмасига кириш имкониятини кенгайтиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда алиментдан қарздор эр кўп қаватли уй балконида яшириниб юргани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2025 21:56

    Жиззахда алиментдан қарздор эр кўп қаватли уй балконида яшириниб юргани аниқланди

    Жиззах вилоятида МИБ томонидан қидирувда бўлган алимент қарздори кутилмаган жойдан топилди.

    'Метрли қорларни кечиб мактабга борган бола президент эътиборини тортди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2025 21:47

    Метрли қорларни кечиб мактабга борган бола президент эътиборини тортди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган мактаб ўқувчиси Нурзаман Алмазбеков билан учрашди.

    'Озодлик қисқа давом этди: Акмал Шукуров яна қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2025 21:22

    Озодлик қисқа давом этди: Акмал Шукуров яна қамоққа олинди

    Апелляция суди қарори бекор қилиниб, тунги клуб олдидаги жанжал иши бўйича Акмал Шукуровга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қайта тикланди.

    'Андижонда эркак ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2025 20:54

    Андижонда эркак ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

    Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2025 16:13

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'UEFA “Бавария”га йирик жарима солди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2025 16:04

    UEFA “Бавария”га йирик жарима солди

    Мюнхен клуби Чемпионлар лигасидаги навбатдаги уй ўйинини қисман бўш трибуналар қаршисида ўтказади.