АсосийДунё

Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлашга қодир — Садир Жапаров

Президент мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсаётгани ва давлат қарзи кескин камайганини маълум қилди.

'Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлашга қодир — Садир Жапаров'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаров зарурат туғилганда мамлакат бутун ташқи қарзини бир кун ичида тўлаш имкониятига эга эканини, бироқ бундай қадам иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди. Бу ҳақда  Zamon.uz нашри маълум қилди.

Президентга кўра, 2020 йилда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 54 фоизини ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич қарийб 25 фоизгача тушган. Жапаров ташқи қарз мамлакат иқтисодиёти учун хавф туғдирмаслигини, кредитларни муддатидан олдин ёпиш эса юқори фоиз ва жарималар сабабли фойдасиз эканини таъкидлади.

Режаларга кўра, Қирғизистон 2035 йилга бориб барча қарз мажбуриятларини тўлиқ адо этади.

Шунингдек, давлат раҳбари олтин-валюта захиралари 8,5 миллиард доллардан ошганини маълум қилди. Ҳозирда Қирғизистоннинг умумий давлат қарзи 8,6 миллиард долларни ташкил этади, шундан 5,2 миллиард доллари ташқи қарзлардир.

Президент иқтисодий ўсиш суръати 10 фоизга етганини қайд этиб, бу мамлакатни дунёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлар қаторига олиб чиқаётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар