АсосийДунё

Наманганда ҳомиладор маҳкумга вақтида ёрдам кўрсатилмади

Жиззах вилоятидаги 29-сон манзил-колонияда сақланаётган оғир аҳволдаги маҳкумага шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмагани юзасидан Омбудсман аралашди.

'Наманганда ҳомиладор маҳкумга вақтида ёрдам кўрсатилмади'ning rasmi

Маълум қилинишича, маҳкум М.Б. юқори ҳарорат ва иситма билан икки кун давомида турли тиббиёт муассасаларига олиб борилган, бироқ айрим муассасаларда тўлов ёки йўлланма талаб қилинган, бошқасида эса мутахассис йўқлиги сабаб қабул қилинмаган.

У “чап ўпка абсесси ва икки томонлама пневмония” ташхиси билан оғир аҳволда бўлган. Ҳолат Омбудсман назоратига олиниб, маҳкум Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилган ва зарур даволаш чоралари кўрилган.

Хабарда таъкидланишича, шунга ўхшаш мурожаатлар бошқа ҳудудларда ҳам учрамоқда. Жумладан, Жиззах шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳамда Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган, ҳомиладор аёлларнинг тиббий ёрдамга оид шикоятлари ўрганилиб, улардан бири шифохонага жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар