АсосийДунё

ЕИ Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан 20-санкциялар пакетини қабул қилди. Янги чекловлар доирасида 17 нафар жисмоний ва юридик шахс санкциялар рўйхатига киритилди.

'ЕИ Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тасдиқлади'ning rasmi

ЕИ расмий сайтида маълум қилинишича, қарор 15 декабрь куни аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари томонидан маъқулланган. Мазкур санкциялар, асосан, Россиянинг “соя флоти” ҳамда интернетдаги ахборот операцияларига қарши йўналтирилган. Рўйхатга илк бор АҚШ фуқароси ҳам киритилди.

Хусусан, МГИМО халқаро муносабатлар факультети декани Андрей Сушенсов, “Валдай” клуби билан боғлиқ бир қатор шахслар, россиялик ва хорижий экспертлар, шунингдек, украиналик журналист Диана Панченко ва Россия фуқаролигини олган америкалик Жон Марк Дуган санкция остида қолди.

Бундан ташқари, Россия Қуролли кучлари Бош разведка бошқармасининг уч нафар офицерига, шунингдек, БАА ва Ветнамга тегишли учта кема қатнови компаниясига нисбатан ҳам чекловлар жорий этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:58

    Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди

    АҚШ президенти можарони тезроқ якунлаш тарафдори эканини билдирган, Украина раҳбари эса бу борада бошқачароқ фикр билдирган.

    'Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 13:24

    Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин

    Илон Маск Мексика президентини наркокартеллар билан алоқадорликда айблаганидан кейин ҳукумат ҳуқуқий чоралар масаласини кўриб чиқмоқда.

    'Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 12:40

    Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди

    Жанубий Корея разведкасига кўра, унинг қизи Ким Жу Э ракета дастури билан боғлиқ юқори лавозимни эгаллаган ва ҳарбийларга кўрсатмалар бермоқда.

    '10 кунлик ультиматум: Дональд Трумп Эронни келишув ёки зарба ўртасида танловга мажбур қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 06:56

    'Медведев Украина ва Европа давлатларига ядровий зарба билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 24.02.2026 14:27

    Медведев Украина ва Европа давлатларига ядровий зарба билан таҳдид қилди

    Медведев Украина, Буюк Британия ва Францияга ядро технологияларини етказиб бериш эҳтимоли юзасидан огоҳлантирди.

    'Пирамида деворига расм чизган гид қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 24.02.2026 05:08

    Пирамида деворига расм чизган гид қўлга олинди

    Мисрда 3000 йиллик тарихга эга қадимий ёдгорликка зарар етказган гидга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.