АсосийЖиноят

Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тадбир давомида жами 37 кг 421 грамм “экстракцион опий” ашёвий далил сифатида олинган.

'Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда қурилиш учун мўлжалланган мармар тошлар орасига яширилган катта миқдордаги наркотик моддалар фош этилди.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тўрт нафар шахс қўлга олинди. Улар орасида 1992 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи 1981 ва 1995 йилларда туғилган уч нафар Ўзбекистон фуқароси бор.

Терговга кўра, чет эллик фуқаро гиёҳвандлик воситаларини мармар тошлар орасига яшириб, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган. Маҳаллий фуқаролар эса ушбу моддаларни тарқатиш билан шуғулланган.

Тадбир давомида жами 37 кг 421 грамм “экстракцион опий” ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШдаги университетда юз берган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 15.12.2025 08:36

    'Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 11.12.2025 19:01

    Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди

    У 2025 йил июнь ойигача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

    'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2025 14:59

    Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 05.12.2025 08:14

    Ҳокимлик тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    'АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 04.12.2025 09:20

    АҚШда террорчиликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

    У “энг хавфли” тоифадаги шахслар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозирда Нью-Жерсидаги ҳибсхонада сақланмоқда.

    'Гулистондаги ошхонада газ портлаши ортидан 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 03.12.2025 11:54