АсосийЖамият

Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлганми

Ҳуқуқ-тартибот идоралари версиясига кўра, Юн Сок Ёл Жанубий Корея ҳарбий дронларини Шимолий Корея томон учиришни буюрган.

'Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлганми'ning rasmi

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл 2024 йил декабрь ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишни оқлаш мақсадида Шимолий Кореяни агрессияга ундашга ҳаракат қилган. Бу ҳақда махсус прокурор Чо Ин Сок маълум қилди.

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш билан боғлиқ ишни олиб бораётган махсус прокурор Чо Ин Сокнинг маълум қилишича, собиқ президент Юн Сок Ёл КХДР томонидан ҳарбий тажовузни қўзғатиш орқали ўз ҳаракатларига сиёсий ва ҳуқуқий асос яратишни режалаштирган.

Reuters агентлигига кўра, прокурорнинг таъкидлашича, Юн Сок Ёл бу йўл билан ҳарбий ҳолат эълон қилишни оқлаш ҳамда сиёсий рақибларини четлатишга умид қилган. Тергов доирасида исёнда иштирок этган, деб гумон қилинган 24 нафар шахсга, жумладан, собиқ президентнинг ўзи ва собиқ ҳукумат аъзоларидан беш нафарига нисбатан айблов қўйилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари версиясига кўра, Юн Сок Ёл Жанубий Корея ҳарбий дронларини Шимолий Корея томон учиришни буюрган. Мақсад жанг ҳаракатларини қўзғатиш ва буни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш учун баҳона сифатида ишлатиш бўлган. Айрим дронлар КХДР пойтахти Пхенян яқинига қулаган.

Терговчиларнинг фикрича, Юн ҳарбий маълумотларни узатиш орқали “душман манфаатларига хизмат қилган”. Ушбу ҳолат давлатга хиёнат ва исён аломатлари сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойи бошида бюджет бўйича сиёсий баҳслар фонида Юн Сок Ёл кутилмаганда мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилишини эълон қилган эди. У бу қарорни мухолифатнинг “давлатга қарши фаолияти” билан изоҳлаган.

Бироқ Жанубий Корея парламенти мазкур қарорни қўллаб-қувватламаган ва давлат раҳбари эртаси куни уни бекор қилишга мажбур бўлган. 2024 йил 14 декабр куни парламент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилган, 2025 йил апрелида эса мамлакат Конституциявий суди ушбу қарорни тасдиқлаган.

Юн Сок Ёл 2025 йил 15 январ куни иккинчи уринишда ҳибсга олинган. Аввалига суд уни қамоққа олишни белгилаган бўлса-да, 8 март куни ҳимоя томонининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, у қамоқдан озод этилган. Ҳозирда собиқ президентга нисбатан тергов ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

    Президент буюк аллома меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади.

    'Қирғизистонда қизи ҳомиладор бўлганини эшитган аёл ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:41

    Қирғизистонда қизи ҳомиладор бўлганини эшитган аёл ўзини ёқиб юборди

    Иссиқкўл вилоятида 41 ёшли аёл оғир куйиш жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.

    'Андижонда ЗИЛ уриб кетган 9 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:20

    Андижонда ЗИЛ уриб кетган 9 ёшли бола вафот этди

    Балиқчи туманида юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида вояга етмаган пиёда ҳалок бўлди.

    'Қорақалпоғистонда метан заправкалари вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:06

    Қорақалпоғистонда метан заправкалари вақтинча ёпилди

    Ҳудудда совуқ кучайиши ортидан газ босими пасайиб, таъминот аҳолига йўналтирилган.

    'Бурак Ўзчивит 20 йилдан бери сочини ўзи калталатиб келаётганини айтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:01

    Бурак Ўзчивит 20 йилдан бери сочини ўзи калталатиб келаётганини айтди

    Туркиялик машҳур актёр шахсий парвариши билан боғлиқ кутилмаган одатини ошкор қилди.

    'Тошкентда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Тошкентда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.