АсосийЖамият

Андижонда муқаддам 4 марта судланган эркак яна жиноят устида ушланди

62 ёшли эркак гиёҳвандлик сабаб аввал 4 марта қамалган. Ушбу шахс яна шу турдаги жиноят устида қўлга тушди.

'Андижонда муқаддам 4 марта судланган эркак яна жиноят устида ушланди'ning rasmi

Андижонда бир неча марта судланган фуқаро яна жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди. 

Хабарга кўра, 1963 йилда туғилган ушбу шахс  муқаддам тўрт маротаба Жиноят кодексининг 273-моддаси, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни сотиш учун тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш бўйича судланган.

У жиноий шериги 1972 йилда туғилган фуқаро билан биргаликда Ҳюндаи Туcсон русумли автомашинасида шартли харидорга бир килограмм гашиш ва 100 грамм опий гиёҳвандлик воситаларини 21 минг долларга сотган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.

Бошқа бир ҳолатда эса, Андижон вилоятида яшовчи 1986 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Лаcетти русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, машинада тўрт нафар шахс борлиги ва уларнинг икки нафари сотувчи, бир нафари истеъмолчи ва яна бири ташувчи эканлиги аниқланди.

Шу билан бирга, ушбу уюшган наркогуруҳ 2021 йилдан буён фаолият юритиб келиши, бир йилда ўртача 40-50 килограмм наркотик моддаларни тарқатганлиги, асосан Андижон ва Фарғона вилоятларида фаолият юритганлиги маълум бўлди.

Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўриндиқ пастки қисмида бир килограмм оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар